Ўзбекистон

Президент билан учрашган ёш ихтирочи қиз Volkswagen электромобили билан тақдирланди

Ёшлар куни муносабати билан “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали ғолиби Айзада Асанова Президент совғасини қабул қилиб олди.

Президент билан учрашган ёш ихтирочи қиз Volkswagen электромобили билан тақдирланди

 

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида ўтказилган байрам тадбири доирасида Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси томонидан Президент Шавкат Мирзиёевга бир қатор инновацион лойиҳалар тақдим этилди.



Тақдимот давомида иқтидорли ёшлар илмий ишланмалари, муҳандислик лойиҳалари ва инновацион ғояларини намойиш этди. Хусусан, Нўмонжон Иброҳимов “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали натижалари ҳамда мамлакатда муҳандислик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.


FPV дронлар пойгаси бўйича 2024–2025 йиллар Ўзбекистон чемпиони Билолиддин Исмоилов томонидан «Шунқор-8» ва «Х1» антидрон тизимларини яратиш ҳамда такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишланмалар тақдим этилди.


Шунингдек, Диёра Курмаева олий таълим муассасаларида “Фудомика ва метаболомика” таълим йўналишини ҳамда махсус илмий лабораторияни тажриба тариқасида ташкил этиш бўйича ўз таклифини билдирди.



Тадбир якунида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали доирасидаги “Янги авлод автомобиллари” йўналиши ғолиби Айзада Асанова Президент совғаси — Volkswagen электромобили билан тақдирланди. Шунингдек, у Бельгияда бўлиб ўтадиган халқаро танловда иштирок этиш учун йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент билан учрашган ёш ихтирочи қиз Volkswagen электромобили билан тақдирланди | Zamon.uz