Ўзбекистон

Самарқандда ота судга чақирилгач, 25 млн алимент тўлади

Бунгача қарздор алимент маблағларини белгиланган миқдорда эмас, кам-кўст тўлаб келган.

Самарқандда ота судга чақирилгач, 25 млн алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2023 йил 8 сентябрдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.А.дан ундирувчи Г.А. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун фарзандлари вояга етгунига қадар ҳар ойда иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

 

Қарздор алимент маблағларини белгиланган миқдорда эмас, кам-кўст тўлаб келган. Натижада 2026 йил июнь ойига қадар жами 24 миллион 403 минг 614 сўм миқдорида алимент қарздорлиги юзага келган.

 

Қарздорнинг қарздорликни ихтиёрий равишда қоплашдан бўйин товлаганлиги сабабли, 2026 йил 24 июнь куни унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, иш кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилган.

 

Суд муҳокамаси жараёнида қарздор Х.А. ундирувчи Г.А. фойдасига 25 миллион сўм миқдоридаги алимент маблағини тўлиқ тўлаган. Шу муносабат билан маъмурий иш тарафларнинг ярашуви асосида тугатилган.

 

custom img

Тошкентда иссиқ сув ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналар босқичма-босқич таъмирланади.

custom img

Уй конструкцияларини ўзбошимчалик билан бузган мулкдорга 22 миллион сўм жарима солинди

Яшнобод туманида эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйда таянч ва тўсиқ конструкцияларини бузиб, реконструкция ҳамда қайта режалаштириш ишларини амалга оширган мулкдор жаримага тортилди.

custom img

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маълум қилишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.

custom img

Тошкентда интернет-наркомагазинида "закладчик" бўлиб ишлаган талабалар ушланди

Тезкор тадбирларда 14 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 2,5 кг альфа-ПВП процессуал тартибда мусодара қилинди.

custom img

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилди

Улар амалда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини ўзлаштирган.

custom img

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчи сигнални автомобиль ойналари ёпиқ, кондиционер ва мусиқа ёқилгани сабабли эшитмаганини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"