Ўзбекистон

Ўзбекистонда ов қилиш тақиқланган камёб ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

1 августдан айрим камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни овлашга вақтинчалик тақиқ жорий этилади. Чеклов 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Ўзбекистонда ов қилиш тақиқланган камёб ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган айрим ёввойи ҳайвонларни овлашга вақтинчалик тақиқ жорий этилади. Бу ҳукуматнинг 30 июнь куни қабул қилинган тегишли қарорида белгиланди.

 

Қарорга кўра, тақиқ 2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январгача амал қилади ҳамда ҳукумат қарори иловасида келтирилган ёввойи ҳайвонлар турларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Бунда чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштирилаётган ёввойи ҳайвонларга, шунингдек, илмий ва тиббий мақсадларда овлаш ҳолатларига нисбатан қўлланилмайди.

 

Шунингдек, қарор билан ов қилиш тақиқланган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонлар учун ов квоталарини ажратиш ҳам тақиқланди.

 

Ҳужжатда сув биоресурсларини тиклаш бўйича қўшимча чоралар ҳам назарда тутилган. Хусусан, 2026 йил 1 августдан 2030 йил 1 январга қадар республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларга ҳар йили камида 15 тонна балиқ чавоғи қўйиб юборилади.

 

Мазкур ишлар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Фанлар академияси томонидан шакллантириладиган рўйхат асосида амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ноқонуний ов ва браконерликка қарши назоратни кучайтириш, манфаатдор вазирлик ва идораларга эса қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилди.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.