Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади
Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги марҳум олий раҳбар Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат делегацияси иштирок этишини маълум қилди.
Вазирлик матбуот котиби Эсмоил Бағайи маълум қилишича, маросимда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент спикерлари, ташқи ишлар вазирлари, махсус ҳукумат вакиллари ҳамда кўплаб жамоат арбоблари қатнашиши кутилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, хорижий делегациялар иштирокидаги видолашув маросими 3 июль куни Теҳронда маҳаллий вақт билан соат 14:00 (Тошкент вақти билан тахминан 15:30) да бошланади.
Эрон расмийлари маълумотига кўра, Али Хоманаий билан хайрлашув маросимлари бир неча кун давом этади. 4–5 июль кунлари унинг жасади Теҳрондаги Мосаллаҳ мажмуасида жамоатчилик учун қўйилади. 6 июль куни пойтахт кўчаларида дафн маросими ўтказилиб, шундан сўнг жасад Қум шаҳрига олиб борилади.
Шунингдек, 8 июль куни марҳумнинг жасади Ироқнинг Нажаф ва Карбало шаҳарларига олиб борилиб, у ерда ҳам алоҳида видолашув маросимлари ташкил этилиши режалаштирилган. Якуний дафн маросими эса 9 июль куни Машҳад шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилган.








