Ўзбекистон

Қашқадарёда фермерга босим ўтказиб, пул талаб қилган она ва қиз ушланди

Улар фермернинг ер майдонини давлат захирасига ўтказиб юбориш билан қўрқитган.

Қашқадарёда фермерга босим ўтказиб, пул талаб қилган она ва қиз ушланди

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда аниқланишича, Китоб туманида яшовчи Д.Э ва унинг онаси Ҳ. А қўшни маҳаллада истиқомат қилувчи фермер Р. О хўжалигига тегишли ер майдонидан лой ғишт қуйиш мақсадида фойдаланиб келаётганини билган.

 

Улар ушбу ҳолатдан моддий манфаат кўришни кўзлаб, ўзаро жиноий тил бириктириб, фермерга босим ўтказа бошлаган. Гумонланувчилар ер майдони бўйича давлат органларидаги танишлари орқали кадастр идорасига мурожаат қилиб, уни давлат захирасига ўтказиб юборишлари мумкинлигини важ қилиб кўрсатган.

 

Шунингдек, улар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ваколатли органларга мурожаат қилингани ва мазкур масала юзасидан даъво қилмаслик ҳамда фермернинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилмаслик эвазига 5 миллион сўм талаб қилган.

 

Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ҳамда Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Д. Э ва Ҳ. А талаб қилинган пулнинг 3 миллион сўмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчиларнинг жиноий фаолияти ва эҳтимолий шерикларини аниқлаш юзасидан тергов ҳамда тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда фермерга босим ўтказиб, пул талаб қилган она ва қиз ушланди | Zamon.uz