Жаҳон

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

 

АҚШнинг Огаё штатида 16 нафар вояга етмаган болани йиллар давомида оғир ва антисанитария шароитида сақлаганликда гумон қилинган тўрт нафар оила аъзоси ҳибсга олинди деб хабар беради Ассосиатед Пресс маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб.

 

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, 30 июнь куни Ҳамден қишлоғидаги хонадонлардан бирида ўтказилган тинтув давомида ёши 18 ойликдан 18 ёшгача бўлган 16 нафар бола топилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, болалар узоқ вақт давомида антисанитария ҳолатидаги уйда, асосан битта хонада сақланган. Айрим вояга етмаганларнинг соғлиғи оғир аҳволда бўлиб, етти нафари шифохонага ётқизилган, улардан икки нафари вертолёт орқали травматология марказларига етказилган. Яна бир боланинг аҳволи оғирлиги сабабли сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

 

Тергов давомида болаларнинг мактабга қатнамагани, расмий рўйхатдан ўтказилмагани ҳамда оиладан ташқаридаги деярли ҳеч ким уларнинг мавжудлигидан хабардор бўлмагани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ота-оналар ҳамда бобо-бувилар болалар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиришда айбланмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу иш одам савдоси билан эмас, оиладаги зўравонлик ҳолати билан боғлиқлигини маълум қилган.

 

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда. Расмийлар қутқарилган барча болаларни давлат васийлигига олиш чораларини кўрмоқда.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"