Жаҳон

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

 

Покистонда давом этаётган кучли муссон ёғинлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Dunya News маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида вайронагарчиликларни келтириб чиқарган. Хусусан, Хайбер Пахтунхва вилоятидаги Сайфуллоҳ кўлида сайёҳларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб, олти киши ҳалок бўлган.

 

Панжоб ва Атток ҳудудларида турар жой биноларининг деворлари ҳамда томлари қулаши оқибатида бир неча фуқаро ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, айрим ҳудудларда чақмоқ уриши оқибатида ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилган.

 

Ланди Коталда чақмоқ уриши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлган, яна тўрт киши жароҳат олган. Юқори Дир туманида эса момақалдироқ сабаб 20 нафар мадраса талабаси тан жароҳати олган. Жоб ҳудудида том қулаб тушиши оқибатида бир аёл ва бир бола ҳалок бўлган.

 

Покистон Миллий табиий офатлар бошқаруви бошқармаси Гилгит-Балтистон, Хайбер Пахтунхва ва Азад Кашмир ҳудудларида музлик кўлларининг тошиши ҳамда тўсатдан юз бериши мумкин бўлган сув тошқинлари хавфи юқори эканидан огоҳлантирган.

 

Маълумот учун, Покистонда ҳар йили июль ойидан бошланадиган муссон мавсуми сентябргача давом этади. Кучли ёғингарчилик қишлоқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлсада, кўпинча йирик сув тошқинлари ва бошқа табиий офатларга сабаб бўлади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz