Жаҳон

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Венесуэлада юз берган кучли зилзилалардан саккиз кун ўтганига қарамай, Ла-Гуайра штатида вайроналар остида тирик қолган 43 ёшли эркак топилди. Ҳозирда уни қутқариш бўйича халқаро қутқарув амалиёти давом этмоқда.

 

Маълум қилинишича, Катия-ла-Мар қирғоқ ҳудудида қоровул бўлиб ишлаган Эрнан Гил зилзила вақтида хизмат биноси вайрон бўлиши оқибатида унинг остида қолиб кетган.

 

Қутқарув ишларига Чили, АҚШ, Мексика ва яна тўрт давлатдан келган мутахассислар жалб этилган. Чили қутқарувчилари эркакнинг ҳушёр ҳолатда эканини тасдиқловчи видеотасвирларни эълон қилган.

 

Испаниялик қутқарувчи Луис Артеага Бенатуилнинг маълум қилишича, ҳукумат томонидан жорий этилган чекловлар сабаб ҳудудга кириш мураккаб бўлган. Шунга қарамай, қутқарувчилар асосий мақсад инсон ҳаётини сақлаб қолиш эканини таъкидламоқда.

 

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Венесуэладаги зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 295 нафарга, жароҳатланганлар эса 11 мингдан ошган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, бедарак йўқолганлар сони қарийб 50 минг кишини ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, вайрон бўлган кўплаб биноларга қидирув ишлари якунланганини билдирувчи махсус белгилар қўйилган бўлса-да, Эрнан Гилнинг тирик экани қутқарувчилар учун умид уйғотмоқда.

custom img

БАА Эронни ADNOC танкерига Ҳормуз бўғозида ракета билан зарба беришда айблади

Ҳужум ортидан Форс кўрфази давлатлари Эронни қоралаб, бўғозни халқаро кемалар қатнови учун очиқ сақлашга чақирди.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШдан компенсация талаб қилмоқда

Теҳрон ва Оман бўғоз орқали вақтинчалик кемалар қатновини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда.

custom img

Лионел Мессининг отаси вафот этди

Хорхе Месси Лионел Мессининг футболчилик фаолияти давомида унинг вакили ва агенти сифатида ҳам фаолият юритган.

custom img

АҚШ Россия ва Эронга қарши санкцияларни кучайтирилиши мумкин

Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди.

custom img

АҚШ тарихида биринчи марта мусулмон эркак сенатор бўлиши мумкин

41 ёшлик Абдул Эл-Саед Мичиганда Сенат учун праймеризда ғалаба қозонди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишувга тайёр эди — Пезешкиан

Эрон президенти АҚШ билан барбод бўлган келишув тафсилотларини илк бор ошкор қилди.

custom img

Афғонистонда ҳар уч кишидан бири очлик хавфи остида

Мамлакатда 14 миллиондан ортиқ киши жиддий озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.

custom img

Россия яқин ҳафталарда НАТО давлатларидан бирига зарба бериши мумкин

Разведка ҳисоботида Россиянинг бундай ҳаракати куз ойларидан 2029 йилгача бўлган даврда юз бериши мумкинлиги қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"