Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

 

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов бошчилигидаги делегациянинг Грузияга расмий ташрифи доирасида Грузия Миллий туризм маъмурияти раҳбари Мая Омиадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қўшма туризм маҳсулотларини яратиш ҳамда уларни халқаро бозорда биргаликда тарғиб этиш масалаларини муҳокама қилди.

 

Учрашувда туризм статистикасини юритиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ҳам кун тартибидан ўрин олган. Хусусан, кириш ва ички туризм статистикасини шакллантириш, аэропортлар ҳамда чегара ўтиш пунктларида сайёҳлар ўртасида танланма сўровлар ўтказиш методологияси юзасидан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

 

Томонлар кириш туризмини рағбатлантиришнинг замонавий механизмлари, жумладан, солиқ имтиёзлари орқали туризм бизнесини қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳам муҳокама қилди. Ўзбекистон томони Грузияда муваффақиятли қўлланиб келинаётган туроператорлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш ва ноль ставкани қўллаш амалиётини ўрганишга қизиқиш билдирган.

 

Шунингдек, тоғ, энотуризм ва гастрономик туризм йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш, экспертлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда грузиялик мутахассисларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларга маслаҳатчи сифатида жалб этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

 

Музокаралар давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва жамоатчилик фикри етакчилари учун ўзаро пресс-турлар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Грузияда ўтказиладиган йирик халқаро туризм кўргазмалари, форумлар ҳамда бошқа нуфузли тадбирларда мунтазам иштирок этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Учрашув якунида томонлар ўзаро сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, миллий туризм маҳсулотларини халқаро бозорда фаол тарғиб қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш бўйича амалий ишларни давом эттиришга келишиб олди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"