Ўзбекистон

Ўзбекистон–Грузия туризм алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Грузия туризм компаниялари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Тошкент халқаро туризм кўргазмаси”да иштирок этишга таклиф қилинди.

Ўзбекистон–Грузия туризм алоқалари янги босқичга чиқмоқда

 

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Грузия Туризм ассоциацияси раиси Наталя Квачантрадзе ҳамда мамлакатнинг етакчи туризм компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

 

Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, туроператорлар ўртасида тизимли алоқаларни йўлга қўйиш, Грузия бозорида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда Грузияга ташриф буюраётган хорижий сайёҳларни Ўзбекистонга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар халқаро туризм кўргазмалари ва форумлари доирасида мунтазам B2B учрашувларини ташкил этиш, Грузия туроператорларига Ўзбекистондаги ишончли ҳамкорларни бириктириш ҳамда бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди.

 

Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ҳамда Буюк Ипак йўли бўйлаб янги саёҳат дастурларини ишлаб чиқиш, уларни Грузия бозорига таклиф этиш, маданий, гастрономик, эно ва экологик туризм йўналишларида замонавий туризм маҳсулотларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Грузия туроператорларининг ўзаро таништирув ташрифларини ташкил этиш, турагентлар учун семинар, тақдимот ва воркшоплар ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, жорий йилнинг август ойида Грузиянинг етакчи туроператорлари ва турагентлари учун Ўзбекистонга махсус инфо-тур ташкил этилиши режалаштирилди.

 

Бундан ташқари, Грузия Туризм ассоциацияси ҳамда мамлакатнинг етакчи туризм компаниялари жорий йил ноябрь ойида ўтказиладиган “Тошкент халқаро туризм кўргазмаси”да иштирок этишга таклиф қилинди.

 

Қайд этилишича, мазкур ташаббуслар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги туризм алоқаларини янада мустаҳкамлаш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, янги туризм йўналишларини ривожлантириш ҳамда икки мамлакат туризм бизнеси ўртасида узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон–Грузия туризм алоқалари янги босқичга чиқмоқда | Zamon.uz