Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг I чораги якунида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди. Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 68,4 млрд доллар бўлган. Натижада ташқи қарз ҳажми бир йил давомида 13,8 млрд долларга ёки 20 фоизга ошган.

 

Марказий банк маълумотига кўра, умумий ташқи қарзнинг 40,5 млрд доллари давлат ташқи қарзи, 41,7 млрд доллари эса корпоратив ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Бир йил ичида давлат ташқи қарзи 4,7 млрд долларга, корпоратив ташқи қарз эса 9,1 млрд долларга кўпайган.

 

Регулятор қайд этишича, корпоратив ташқи қарз таркибига хусусий сектор, жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат кафолатисиз жалб қилинган ташқи кредитлар киради. Мазкур қарзлар бўйича давлатнинг молиявий мажбурияти мавжуд эмас ва тўловлар хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йил январь–март ойларида умумий ташқи қарз йил бошига нисбатан ўзгармаган. Уч ой давомида ялпи ташқи қарз қолдиғи 82,2 млрд доллар даражасида сақланиб қолган.

 

Марказий банк, шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг ташқи қарз юки паст даражада эканини баҳолаганини эслатди. Бунда жалб этилган кредитларнинг асосий қисми имтиёзли шартларда олинганига урғу берилган.

 

Маълумот учун, 2026 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунга мувофиқ, ҳукумат номидан жалб қилинадиган ташқи қарзларнинг чекланган ҳажми 5 млрд доллар этиб белгиланган. Шундан 2,5 млрд доллар давлат бюджети тақчиллигини қоплашга, яна 2,5 млрд доллари инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилиши кўзда тутилган.

 

Давлат ташқи қарзининг 19,7 млрд доллари бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилган. Қолган маблағларнинг 5,6 млрд доллари ёқилғи-энергетика саноатига, 3 млрд доллари транспорт соҳасига, 3,3 млрд доллари қишлоқ ва сув хўжалигига, 3,2 млрд доллари уй-жой коммунал хўжалигига, 3,6 млрд доллари эса соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа тармоқларга сарфланган. Шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 624 млн доллар, кимё саноатини ривожлантириш учун эса 607 млн доллар ажратилган.

 

Давлат ташқи қарзининг 22,3 млрд доллари ёки 56 фоизи халқаро молия институтлари ҳиссасига тўғри келади. Энг йирик кредитор Жаҳон банки бўлиб, унинг улуши 9,04 млрд долларни ташкил этади. Осиё тараққиёт банкидан жалб қилинган қарз қолдиғи 8,3 млрд доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан 2,3 млрд доллар, Ислом тараққиёт банкидан эса 1,1 млрд долларни ташкил қилган.

 

Бундан ташқари, давлат ташқи қарзининг 11,6 млрд доллари ёки 29 фоизи хорижий ҳукуматларнинг молия институтларидан жалб этилган. Хусусан, Хитой банклари томонидан 3,9 млрд доллар, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа ташкилотлари томонидан эса 3,1 млрд доллар кредит ажратилган.

 

Қолган 5,8 млрд доллар эса халқаро молия бозорларида облигациялар чиқариш орқали инвесторлардан жалб қилинган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди | Zamon.uz