Жаҳон

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Россиянинг Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим АЁҚШларда давлат хизматчиларига навбатсиз ёки алоҳида тартибда бензин сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди, дея маълум қилди Meduza.

 

Жумладан, Саратовдаги "Роснефт" ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида фақат хизмат автомобилларига бензин қуйилаётгани айтилмоқда. Бу имтиёздан фавқулодда хизматлар ходимлари билан бир қаторда туман маъмурияти, Давлат хизматлари маркази ва “Россия почтаси” ходимлари ҳам фойдаланган. Шунингдек, мижозлардан бири шунчаки “Ҳукумат” деб айтганидан сўнг унга хизмат кўрсатилган.

 

Журналистларнинг таъкидлашича, ушбу ёқилғи шохобчасида харидорлардан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. Шу билан бирга, бу ерда ҳам умумий чеклов амал қилади — бир автомобилга суткасига 30 литрдан ортиқ бензин қуйилмайди.

 

Краснодарда эса шаҳар думаси депутати Александр Сафронов эълон қилган видеоларда айрим “Роснефт” АЁҚШларида бензин фақат хизмат гувоҳномасини кўрсатган давлат хизматчиларига сотилаётгани акс этган.

 

Шунингдек, Челябинск–Екатеринбург автомобиль йўлидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида оддий мижозларга бензин йўқлиги айтилаётгани, бироқ давлат хизматчиларига ёнилғи сотиш давом этаётгани хабар қилинган.

 

Волгограддаги “Газпром” АЁҚШларидан бирида эса бензин фақат махсус ёнилғи картаси эгалари учун сотилгани маълум қилинган. Бундай картани исталган фуқаро расмийлаштириши мумкин бўлса-да, ундан асосан фавқулодда хизматлар ва маҳаллий маъмурият ходимлари фойдаланаётгани айтилмоқда.

 

Қайд этилишича, Россияда сўнгги ҳафталарда Украина дронларининг нефть инфратузилмасига ҳужумлари ортидан ёқилғи тақчиллиги кузатилмоқда. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида бензин сотувига чекловлар жорий этилган ва ҳайдовчилар ёнилғи қуйиш учун узоқ навбатларда туришга мажбур бўлмоқда.

 

Шу билан бирга, Россия ҳукумати мамлакат ички бозорида бензин тақчиллиги жиддий даражада эмаслигини таъкидламоқда.

 

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.