Ўзбекистон

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари” Самарқанд вилоятидаги Самарқанд–Ургут темирйўл участкасига етган зарар юзасидан расмий муносабат билдириб, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлганини маълум қилди.

 

Компания маълумотига кўра, 3 июль куни Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд–Ургут темирйўлининг маълум қисми шикастланган.

 

Қайд этилишича, сўнгги кунларда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Зарафшон дарёсида сув оқими кескин кучайган. Натижада дарё қирғоқларни ювиб кетган ва айрим жойларда ўзан йўналиши ўзгарган.

 

Расмий маълумотга кўра, ҳодисага дарёдаги сув сарфининг меъёрий 80–100 куб метр/сониядан 300 куб метр/сониягача ошгани сабаб бўлган. Оқибатда дарё ўзани темирйўлга яқин ҳудудларда 30–40 метргача кенгайиб, темирйўлнинг айрим қисмларига зарар етказган. 

 

Таъкидланишича, бундай гидрологик ҳолат сўнгги 20 йил давомида кузатилмаган. Ҳозирда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида дарё қирғоқларини харсанг тошлар билан мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунга 15 та махсус техника жалб этилган, 30 та думпкар вагон орқали харсанг тошлар етказилган. Бундан ташқари, зарур қурилиш материаллари ортилган яна 130 та думпкар вагон ҳодиса ҳудудига йўналтирилган.

 

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг билдиришича, темирйўл қатновини имкон қадар қисқа муддатда тўлиқ тиклаш ва поездлар ҳаракатининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

 

Маълумот ўрнида, мазкур участка 2025 йил ноябрь ойида фойдаланишга топширилган Самарқанд–Ургут янги темирйўл тармоғининг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа доирасида Самарқанд ва Ургут ўртасида 55,4 километр узунликдаги янги темирйўл қурилиб, иккита вокзал, иккита тўхташ пункти, иккита кўприк ҳамда 100 дан ортиқ сунъий иншоот барпо этилган.

 

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"