Ўзбекистон

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

 

Тошкент вилояти божхона бошқармасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда бошқарма шахсий таркибининг қарийб 30 фоизини ёш ходимлар ташкил этади. Учрашувда бошқарма раҳбари ёшларни касб байрами билан табриклаб, уларнинг билим, ташаббускорлик ва замонавий фикрлаши божхона тизими ривожининг муҳим омили эканини таъкидлади.

 

Шунингдек, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, хавфларни таҳлил қилишнинг замонавий усуллари ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш жараёнида юқори малакали ёш кадрларга эҳтиёж тобора ортиб бораётгани қайд этилди. Ёш ходимлар келгусида божхона тизимининг турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаши мумкин бўлган истиқболли кадрлар экани алоҳида таъкидланди.

 

Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, ёш ходимларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Шунингдек, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришиб, фидойилик ва масъулияти билан ажралиб турган бир гуруҳ ёш ходимлар муносиб тақдирланди.

 

Таъкидланишича, бундай учрашувлар ёшларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда келажак учун малакали раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди | Zamon.uz