Ўзбекистон

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ икки ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz' га маълум қилди.

 

Аниқланишича, ДХХнинг «Саll-маркази»га келиб тушган мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбирда Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бўлими бош инспектори учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.

 

Маълум бўлишича, мансабдор маҳаллий фуқаро томонидан ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли қурилмаларни буздириб ташламаслик ҳамда унга нисбатан маъмурий жарима қўлламаслик эвазига мазкур пул маблағини талаб қилган.

 

Яна бир ҳолатда эса Андижон шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро харидорга Андижон туманидаги Хакан саноат ҳудудида жойлашган, давлат захирасидаги 40 сотих ер майдонини гўёки «Э-аукцион» орқали ютиб олганини билдирган. Шунингдек, кадастр тизимидаги танишлари орқали мазкур ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 160 минг АҚШ доллари талаб қилган.ДХХ, Ички ишлар органлари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 80 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.