Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди
Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми хусусий якка тартибдаги уйларда истиқомат қилмоқда.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 33,3 миллион нафар фуқаро, яъни мамлакат аҳолисининг 85,3 фоизи хусусий ҳовлиларда яшайди.
Шунингдек, 4,8 миллион киши ёки жами аҳолининг 12,4 фоизи кўп қаватли уйлар хонадонларида истиқомат қилмоқда.
Яна 927,3 минг нафар фуқаро (2,3 фоиз) дала ҳовлилари, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ҳамда бошқа турдаги турар жойларда яшайди.








