Жаҳон

АҚШдаги савдо марказида юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, қуролли можаро бир-бирини таниган икки гуруҳ ёшлар ўртасидаги жанжал оқибатида юзага келган.

АҚШдаги савдо марказида юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

 

АҚШнинг Мичиган штати Дирборн шаҳридаги Fairlane Town Center савдо марказида содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди, деб хабар берди СBS News.

 

Хабарларга кўра, ҳодиса 3 июль куни маҳаллий вақт билан соат 13:30 атрофида юз берган. Дастлаб уч киши ўқ жароҳати олган. Улардан бири воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган. Жароҳатланган учинчи шахсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Полицияси маълумотига кўра, отишма бир-бирини таниган икки гуруҳ ёшлар ўртасида юзага келган жанжал оқибатида содир бўлган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, можаро вақтида ҳар икки томонда ҳам ўқотар қурол бўлган.

 

Эвакуация вақтида савдо марказидан чиқиб кетаётган бир фуқаро яқин атрофдаги автомобиль уриб юбориши оқибатида жароҳат олган. Унинг аҳволи ҳақида расмий маълумот берилмаган.

 

Воқеадан сўнг савдо маркази тўлиқ эвакуация қилиниб, тергов ишлари олиб борилиши учун вақтинча ёпилган.

 

Ҳозирча ҳодиса юзасидан ҳеч ким ҳибсга олинмаган. Гумонланувчилар сўроқ қилинмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.