Ўзбекистон

Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Тошкент давлат аграр университети ҳамда Хитойнинг Далиян университети ҳамкорлигида балиқчилик ва аквакултура йўналиши бўйича қўшма факультет ташкил этилади.

Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистонда Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Теlegram-канали хабар берди.

 

Ҳужжатга кўра, янги жамғарма “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси негизида тегишли марказ ҳузурида фаолият юритади.

 

Шунингдек, 2027 йил 1 майга қадар балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланиш, балиқ етиштириш ҳажми, озуқа сарфи, қўлланилаётган технологиялар ҳамда ижарага бериладиган сув объектлари ҳисобини ягона тизимда юритиш имконини берувчи “e-baliq” электрон платформаси ишга туширилади.

 

Фармонга мувофиқ, 2027/2028-ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети ҳамда Хитойнинг Далиян университети ҳамкорлигида балиқчилик ва аквакултура йўналиши бўйича қўшма факультет ташкил этилади.

 

Мазкур факультетга ҳар йили давлат гранти асосида 50 нафаргача абитуриент қабул қилинади. Таълим жараёни “2+1” модели асосида ташкил этилади, қабул квоталари эса ҳар йили давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ тасдиқланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.