Жаҳон

Финляндия Фин қўлтиғининг шарқий қисмида ҳаво ва денгиз йўлларини ёпди

Мазкур чора Россиянинг шимоли-ғарбий ҳудудларига уюштирилган дрон ҳужумлари ортидан қўлланилди.

Финляндия Фин қўлтиғининг шарқий қисмида ҳаво ва денгиз йўлларини ёпди

Финляндия Россиянинг шимоли-ғарбий ҳудудларига учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумлари фонида Фин қўлтиғининг шарқий қисмида ҳаво ва денгиз қатновига вақтинчалик чекловлар жорий этди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа кучлари маълум қилди, дея хабар бермоқда Коммерсант.

 

Қайд этилишича, чекловлар шанба куни эрта тонгда эҳтиёт чораси сифатида кучга кирган. Шу билан бирга, Россияга дронлар ҳужуми амалга оширилган кечада Финляндия Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам жанговар шай ҳолатга келтирилиб, ҳарбий самолётлар ҳавога кўтарилган.

 

Финляндия Бош штабининг алоқа департаменти вакили Ере Палданиуснинг Ҳелсингин Саномат нашрига маълум қилишича, чекловлар Россияга уюштирилган дрон ҳужумлари сабаб жорий этилган.

 

Унинг сўзларига кўра, зарурат туғилганда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ваколатли органларнинг самарали ҳаракат қилиши учун ҳаво кузатуви кучайтирилган.

 

Бу Финляндиянинг Фин қўлтиғи устида қисқа муддат ичида жорий этган иккинчи чеклови бўлди. Мамлакат аввал ҳам 2 июль куни ушбу ҳудудда ҳаво ва денгиз қатновига вақтинчалик чекловлар киритган эди.

 

Айни куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри кенг кўламли дронлар ҳужумига учради. Россия маълумотларига кўра, 72 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган. Шаҳарнинг Киров туманидаги нефть терминалига зарба берилган, уриб туширилган дронлардан бири эса Петергоф ҳудудига қулаган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Россия Константиновка эгалланганини маълум қилди

Путин шаҳарнинг эгалланишини стратегик ютуқ сифатида баҳолади.

custom img

АҚШдаги савдо марказида юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, қуролли можаро бир-бирини таниган икки гуруҳ ёшлар ўртасидаги жанжал оқибатида юзага келган.

custom img

Европадаги жазирама қурбонлари сони 3 700 нафарга етди

Энг кўп ўлим ҳолати Францияда қайд этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларда бир ҳафталик танаффус қилди — Трамп

Вашингтон Эрон билан музокараларни марҳум Олий раҳбарнинг дафн маросими сабаб вақтинча кечиктирди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2 645 кишига етди

Табиий офат оқибатида 15 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган.

custom img

Россия Украинага ҳаво ҳужумлари уюштирди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатда кўп қаватли уй, дўкон ва йўл инфратузилмасига зарар етган.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"