Ўзбекистон

Навоийда каналга чўкиб кетган икки 15 ёшли бола ҳалок бўлди

Дастлабки экспертизага кўра, уларнинг ўлимига сув туфайли юзага келган механик асфикция сабаб бўлган.

Навоийда каналга чўкиб кетган икки 15 ёшли бола ҳалок бўлди

 

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 2011 йилда туғилган икки ўсмир каналга чўкиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 2 июль куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган. Вояга етмаган Б.Р. ва С.А. синфдошлари билан бирга «Бешработ–Конимех» каналининг «Янгиобод» маҳалласи Бунёдкор кўчасидан оқиб ўтувчи қисмига чўмилиш учун борган. Оқибатда икки ўсмир сувга чўкиб, ҳалок бўлган.

 

Терговга қадар ўтказилган текширув давомида ҳодисада жиноят аломатлари аниқланмаган.

 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, ўсмирларнинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши оқибатида юзага келган механик асфикция сабаб бўлган бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, текширув жараёнида “Ҳудудий электр тармоқлари” Навбаҳор туман бўлими мутахассислари иштирокида канал бўйидаги деҳқончилик учун фойдаланилган сув насоси текширилди. Насос ишчи ҳолатда сувга туширилганда каналда электр токи мавжуд эмаслиги аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.