Ўзбекистон

Оҳангаронда даладаги хуфия жойдан синтетик наркотикни олган хорижлик ушланди

Хорижликнинг Тошкентдаги вақтинча яшаш хонадонидан электрон тарозилар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди.

Оҳангаронда даладаги хуфия жойдан синтетик наркотикни олган хорижлик ушланди

 

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

 

Тезкор тадбир давомида Яқин Шарқ давлатларидан бирининг 1994 йилда туғилган фуқароси дала майдонидаги яширин жойдан 970 грамм «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситасини қазиб олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.

 

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада у ердан 2 дона электрон тарози, термоизолента ва гиёҳванд моддаларни қадоқлашда фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: ўқувчи сиғими икки баравар оширилади

Сергелидаги айрим мактаблар қувватидан икки баравар юқори юкламада ишламоқда. Муаммони ҳал этиш учун янги мактабларда спорт зали ва ошхона ертўлага жойлаштирилади.

custom img

Тошкентнинг ҳар бир туманида 15–20 та замонавий ҳожатхона қурилади

Йил бошидан буён пойтахтга қарийб 3 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюргани қайд этилди.

custom img

Тошкентда 230 та маҳаллада ярим йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмади

Сергелида 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтди, 17 та маҳаллада умуман жиноят қайд этилмади.

custom img

Президент Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммосини бартараф этишни топширди

Оқова сув иншоотига 1 сентябргача замонавий фильтрлаш ускуналари ўрнатилади.

custom img

Навоийда каналга чўкиб кетган икки 15 ёшли бола ҳалок бўлди

Дастлабки экспертизага кўра, уларнинг ўлимига сув туфайли юзага келган механик асфикция сабаб бўлган.

custom img

Сергелида “Ақлли туман” платформаси ишга туширилди

Сунъий интеллект асосидаги тизим ижтимоий муаммолар мониторинги, мурожаатлар назорати ва жамоат хавфсизлигини бошқариш имконини беради.

custom img

Сергелидаги янги тиббиёт марказида 250 та иш ўрни яратилди

Шавкат Мирзиёев йилига 150 минг нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатадиган замонавий хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

custom img

Сурхондарёда “ўзбек-афғон” чегарасидан 2,5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди

Шунингдек, Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 3 килограмм кўкнори бошоқлари аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"