Ўзбекистон

Сергелида “Ақлли туман” платформаси ишга туширилди

Сунъий интеллект асосидаги тизим ижтимоий муаммолар мониторинги, мурожаатлар назорати ва жамоат хавфсизлигини бошқариш имконини беради.

Сергелида “Ақлли туман” платформаси ишга туширилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокимлигига ташриф буюриб, ҳудудда рақамлаштириш ва давлат хизматларини замонавий бошқариш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

Давлат раҳбарига ҳокимлик биносида “ягона дарча” тамойили асосида йўлга қўйилган хизматлар ҳақида маълумот берилди. Ҳозирда туман ҳокимлиги билан бир қаторда яна бешта ташкилот фаолият юритиб, аҳоли ва тадбиркорларга 30 дан ортиқ давлат хизмати кўрсатилмоқда.

 

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигига онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи замонавий қурилма тақдим этилди. Мазкур тизим орқали фуқаролар видеомулоқот орқали мурожаат юбориши, мурожаат автоматик рўйхатга олиниши ҳамда хизмат сифати юзасидан баҳо бериши мумкин.

 

Президент бундай «ақлли» қурилмаларни аҳоли гавжум ҳудудлар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кенгроқ жорий этиш бўйича топшириқ берди.

 

Ташриф давомида давлат раҳбари сунъий интеллект асосида ишловчи “Ақлли туман” платформаси ва вазиятлар маркази фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур марказ 17 та ахборот тизимини ўзаро интеграция қилган бўлиб, ижтимоий ва коммунал муаммолар мониторинги, аҳоли мурожаатлари ижросини назорат қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларда тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш имконини беради.

 

Вазиятлар маркази 46 та маҳалла билан видеоконференсалоқа орқали боғланган, шунингдек, тумандаги 25 та мактаб ҳам ушбу тизимга босқичма-босқич интеграция қилинмоқда.

 

Платформа таркибидаги “Хавфсиз туман” тизими жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилса, тадбиркорлик субъектларининг рақамли харитаси сунъий интеллект асосида солиқ тушумларини прогноз қилиш имконини беради. “АI Давомат” тизими эса мактабларда дарс қолдириш ҳолатларини назорат қилиш ва вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олишга қаратилган.

 

Президент ушбу тажрибани Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам жорий этиш бўйича топшириқ берди.

 

Шунингдек, ташриф давомида пойтахтда таълим тизими ва қурилиш соҳасини рақамлаштириш, яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқлар йиғилувчанлигини ошириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сергелида “Ақлли туман” платформаси ишга туширилди | Zamon.uz