Ўзбекистон

Сергелидаги янги тиббиёт марказида 250 та иш ўрни яратилди

Шавкат Мирзиёев йилига 150 минг нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатадиган замонавий хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

Сергелидаги янги тиббиёт марказида 250 та иш ўрни яратилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган “Global International Hospital” хусусий кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

 

Қайд этилишича, марказни барпо этиш учун 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилган. Замонавий тиббиёт муассасаси йилига 150 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлиб, йиллик хизматлар ҳажмини 15 миллиард сўмга етказиш режалаштирилган.

 

Давлат раҳбарига марказ фаолияти юзасидан тақдимот ўтказилди. Президентимиз жарроҳлик, реанимация, даволаш бўлимлари ҳамда ситуацион марказда яратилган шароитлар билан танишди.

 

Лойиҳа доирасида 250 та янги иш ўрни яратилган. Муассасада хорижда малака оширган юқори малакали мутахассислар ҳамда чет эллик шифокорлар фаолият юритмоқда.

 

Тиббиёт маркази Буюк Британия, Италия ва Германиядан олиб келинган замонавий ускуналар, жумладан, PHILIPS компаниясининг илғор тиббий технологиялари билан жиҳозланган.

 

Президент Шавкат Мирзиёев марказни айрим йўналишлар бўйича таянч тиббиёт муассасасига айлантириш, бу ерда тўпланган илғор тажрибани шифокорлар малакасини ошириш ва замонавий тиббий хизматларни кенгайтиришда самарали қўллаш зарурлигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари марказ ходимлари билан мулоқот чоғида хусусий тиббиёт тизимини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда тиббий хизматларни туризм билан уйғунлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

 

Шунингдек, шифохоналар ҳузурида меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантириш ва хорижий тажрибани жорий этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сергелидаги янги тиббиёт марказида 250 та иш ўрни яратилди | Zamon.uz