Ўзбекистон

Сурхондарёда “ўзбек-афғон” чегарасидан 2,5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди

Шунингдек, Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 3 килограмм кўкнори бошоқлари аниқланди.

Сурхондарёда “ўзбек-афғон” чегарасидан 2,5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz' га хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида Ўзбекистон–Афғонистон давлат чегарасининг Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 2 килограмм 562 грамм опий гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, белгиланган тартибда мусодара қилинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гиёҳвандлик воситасининг эгаларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирларининг иккинчи босқичи доирасида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чилонзор туманида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаронинг хонадонидан 2 килограмм 930 грамм кўкнори бошоқлари топилиб, процессуал тартибда олиб қўйилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда “ўзбек-афғон” чегарасидан 2,5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди | Zamon.uz