Ўзбекистон

Тошкентда 230 та маҳаллада ярим йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмади

Сергелида 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтди, 17 та маҳаллада умуман жиноят қайд этилмади.

Тошкентда 230 та маҳаллада ярим йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда пойтахт туманларига республика раҳбарлари бириктирилгани натижасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ижобий ўзгаришларга эришилгани қайд этилди.

 

Маълум қилинишича, йилнинг дастлабки олти ойида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони сезиларли даражада камайган. Хусусан, 230 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмаган, яна 332 та маҳаллада жиноятлар кескин қисқарган.

 

Шунингдек, криминоген вазияти оғир деб баҳоланган маҳаллалар сони 60 тадан 23 тага камайгани таъкидланиб, бу пойтахтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича жорий этилган янги ёндашувлар ўз самарасини бераётганини кўрсатиши қайд этилди.

 

Сергели туманида ҳам хавфсиз муҳитни таъминлаш борасида ижобий натижалар кузатилгани билдирилди. Илгари криминоген вазияти оғир деб баҳоланган 29 та маҳалла «яшил» тоифага ўтказилган, 17 та маҳаллада эса бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

 

Қайд этилишича, Сергели тумани бу борада Тошкент шаҳридаги туманлар орасида энг яхши натижалардан бирини кўрсатган.

 

Давлат раҳбари Ўзгариш маҳалласида йўлга қўйилган профилактика ишларини бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш, тумандаги қолган 46 та маҳаллани «яшил» тоифага ўтказиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда ёшлар билан ишлашнинг янги механизмларини жорий этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

 

Йиғилиш якунида ҳокимлар ва масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.