Ўзбекистон

Тошкентнинг ҳар бир туманида 15–20 та замонавий ҳожатхона қурилади

Йил бошидан буён пойтахтга қарийб 3 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюргани қайд этилди.

Тошкентнинг ҳар бир туманида 15–20 та замонавий ҳожатхона қурилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, тозаликни таъминлаш ва жамоат хизматлари сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, йил бошидан буён пойтахтга қарийб 3 миллион нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрган. Уларнинг аксарияти тарихий обидалар, истироҳат боғлари, бозорлар, кафе ва ресторанлар ҳамда туристик маҳаллаларга пиёда саёҳат қилишни афзал кўради.

 

Шу муносабат билан автобус бекатлари, темир йўл вокзаллари, аэропорт ва метро бекатларида сайёҳлар учун шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини кўрсатувчи, мобил телефонларга бепул ва қулай юклаб олинадиган рақамли хариталарни жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Йиғилишда Тошкентнинг тоза, озода ва яшил шаҳар сифатидаги нуфузи сақлаб қолиниши зарурлиги алоҳида таъкидланди. Кўчалар, хиёбонлар ва боғлардаги тозалик даражаси аҳоли ҳамда сайёҳлар эҳтиёжлари нуқтаи назаридан танқидий таҳлил қилинди.

 

Давлат раҳбари тозалик фақат ободонлаштириш эмас, балки маданият ва қадрият масаласи эканини қайд этди. Маҳалла раислари, нуронийлар ва фаолларга аҳоли билан биргаликда ободонлаштириш, дарахт экиш ва парваришлаш ишларини кучайтириш ҳамда ёшларда “Тозалик остонадан бошланади” деган қадриятни шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, пойтахтда жамоат ҳожатхоналари етишмаслиги муаммосига эътибор қаратилди. Мутасаддиларга бир ой муддатда алоҳида дастур ишлаб чиқиш ҳамда жорий йилнинг ўзида Тошкентнинг ҳар бир туманида 15–20 тадан замонавий жамоат ҳожатхонаси қуриш учун ер майдонларини аукционга чиқариш вазифаси юклатилди.

 

Бундан ташқари, пойтахт бўйлаб чиқинди қутилари сонини кескин кўпайтириш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилиши белгиланди.

custom img

Оҳангаронда даладаги хуфия жойдан синтетик наркотикни олган хорижлик ушланди

Хорижликнинг Тошкентдаги вақтинча яшаш хонадонидан электрон тарозилар ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда 230 та маҳаллада ярим йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмади

Сергелида 29 та маҳалла “яшил” тоифага ўтди, 17 та маҳаллада умуман жиноят қайд этилмади.

custom img

Президент Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммосини бартараф этишни топширди

Оқова сув иншоотига 1 сентябргача замонавий фильтрлаш ускуналари ўрнатилади.

custom img

Навоийда каналга чўкиб кетган икки 15 ёшли бола ҳалок бўлди

Дастлабки экспертизага кўра, уларнинг ўлимига сув туфайли юзага келган механик асфикция сабаб бўлган.

custom img

Сергелида “Ақлли туман” платформаси ишга туширилди

Сунъий интеллект асосидаги тизим ижтимоий муаммолар мониторинги, мурожаатлар назорати ва жамоат хавфсизлигини бошқариш имконини беради.

custom img

Сергелидаги янги тиббиёт марказида 250 та иш ўрни яратилди

Шавкат Мирзиёев йилига 150 минг нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатадиган замонавий хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

custom img

Сурхондарёда “ўзбек-афғон” чегарасидан 2,5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди

Шунингдек, Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 3 килограмм кўкнори бошоқлари аниқланди.

custom img

Янги Сергели кўчасида янги савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси барпо этилди

Умумий қиймати 18,7 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида Сергелида 250 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"