Ўзбекистон

Янги Сергели кўчасида янги савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси барпо этилди

Умумий қиймати 18,7 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида Сергелида 250 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Янги Сергели кўчасида янги савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси барпо этилди

 

Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Иттифоқ маҳалласида жойлашган Янги Сергели кўчасида барпо этилган савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси фаолияти билан танишди.

 

Қайд этилишича, умумий қиймати 18,7 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида кўчанинг 2,1 километр қисми тўлиқ реконструкция қилиниб, савдо, умумий овқатланиш, туризм ва кўнгилочар хизматларни ўз ичига олган 24/7 режимида фаолият юритадиган замонавий ҳудуд ташкил этилди.

 

Лойиҳа доирасида аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун 10 дан ортиқ болалар майдончаси, 8 та воркаут зонаси, китоб дўкони ҳамда нуронийлар маскани барпо этилган.

 

Мазкур ҳудуд атрофидаги тўртта маҳаллада 21 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Янги Сергели кўчасидан кунига ўртача 15–20 мингта автомобиль ҳаракатланади. Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушгач, йилига 1,2 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

 

Шунингдек, лойиҳа натижасида 250 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган, 95 та тадбиркорлик субъекти фаолияти кенгайтирилди ва 22 та янги бизнес субъекти ташкил этилган.

 

Давлат раҳбари ҳудуддаги миллий меъморий услубда таъмирланган хонадонлар, ободонлаштирилган кўчалар ва аҳолига яратилган қулайликларни кўздан кечирди. Шунингдек, маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан мулоқот қилиб, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш даражаси ва даромадларига таъсири билан қизиқди.

 

Маҳалла фаоллари янги инфратузилма ҳудуд қиёфасини тубдан ўзгартиргани, тадбиркорлик ривожланиб, аҳоли бандлиги ва даромадлари ошаётганини таъкидлаган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янги Сергели кўчасида янги савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси барпо этилди | Zamon.uz