Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Икки давлат “Тоза ҳаво” лойиҳаси доирасида қўшма илмий ишчи гуруҳ тузиш ва атмосфера мониторингини такомиллаштиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни кучайтиради

 

Тошкентдаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари иштирокида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда унинг сифатини яхшилашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

 

Музокараларда атмосфера ҳавоси мониторингини такомиллаштириш, трансчегаравий ҳаво ифлосланишини камайтириш ҳамда бу борадаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, мазкур учрашув 2026 йил 11 апрель куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўртасида эришилган келишувларнинг амалий давоми бўлди. Давлат раҳбарлари ўшанда чегараолди ҳудудларда “Тоза ҳаво” қўшма лойиҳасини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаган эди.

 

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Иқлим ўзгариши миллий маркази, Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда илмий муассасалар вакиллари, Қозоғистон томонидан эса Экология ва табиий ресурслар вазирлиги, «Казгидромет» ва Миллий гидрометеорология хизмати мутахассислари иштирок этди.

 

Томонлар атмосфера ҳавоси мониторинги натижалари, атмосфера циркуляцияси жараёнлари ҳамда PМ2.5 ва PМ10 майда дисперс заррачалари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар юзасидан ўзаро ахборот алмашди.

 

Муҳокамалар давомида атмосфера ҳавоси давлат чегараларини тан олмаслиги, шу боис Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг чегараолди ҳудудларида ифлосланишни камайтириш учун мувофиқлаштирилган илмий тадқиқотлар ва амалий чоралар зарурлиги таъкидланди.

 

Йиғилиш якунида трансчегаравий атмосфера ифлосланишини камайтиришга қаратилган қўшма илмий ишчи гуруҳни ташкил этиш ҳамда амалий тадбирларни мунтазам амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

 

Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарни кўчириш ишлари, Тошкент иссиқлик электр станциясида жорий этилган замонавий газ тозалаш тизимлари ҳамда автотранспорт воситалари учун экологик стикерлар бериш механизми намойиш этилди.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"