Ўзбекистон

Адабиёт музейи ёпилмайди, янги бинога кўчирилади — Фанлар академияси

Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи фаолияти юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдириб, музей янги бино фойдаланишга топширилгач ўз ишини давом эттиришини маълум қилди.

Адабиёт музейи ёпилмайди, янги бинога кўчирилади — Фанлар академияси

 

Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи фаолияти юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, сўнгги кунларда музей фаолияти билан боғлиқ айрим маълумотлар нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган талқинда тарқатилгани жамоатчилик орасида асоссиз хавотирларни юзага келтирган.

 

Фанлар академияси маълумотига кўра, музейда амалга оширилаётган ишлар муассаса фаолиятини тугатиш ёки маданий мерос объектларига зарар етказишга эмас, балки ноёб қўлёзмалар, архив ҳужжатлари ва экспонатларни замонавий талабларга мос шароитларда сақлаш, уларни рақамлаштириш ҳамда келажак авлодларга бехатар етказишга қаратилган.

 

Билдирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 майдаги 234-Ф-сонли фармойиши асосида, Янги Тошкент шаҳрида Адабиёт музейи учун бунёд этилаётган янги бино фойдаланишга топширилгунга қадар музей фондлари вақтинча бошқа муассасаларга кўчирилмоқда.

 

Жумладан, музей фондидаги нодир қўлёзмалар, тошбосма манбалар ҳамда “Ўзбекистон ёзувчилари ва шоирлари архиви” фонди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига, бошқа экспонатлар эса Фанлар академиясининг Антропология институтига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, 2026 йил 9 июнь куни музейнинг 847 дона нодир қўлёзмаси белгиланган тартибда Ислом цивилизацияси марказининг махсус сақлаш хоналарига кўчирилган. Ҳозирда ушбу жараён бўйича зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

 

Шунингдек, музей фондида сақланаётган 1 491 дона тошбосма манба439 та папкадаги фото нусхалар145 та папкадаги плёнка ва негативлар, шунингдек 1 416 512 та ҳужжатдан иборат “Ўзбекистон ёзувчилари ва шоирлари архиви” фонди бирламчи хатловдан ўтказилгани, қолган экспонатлар инвентаризацияси эса давом этаётгани маълум қилинган.

 

Фанлар академияси музей томошабинлар ва тадқиқотчилар учун вақтинча ёпилган бўлсада, муассаса ходимлари ўз хизмат вазифаларини тўлиқ бажараётганини таъкидлаган.

 

Расмий муносабатда барча ишлар амалдаги қонунчилик ва белгиланган меъёрий тартиблар асосида, масъул мутахассислар иштирокида амалга оширилаётгани қайд этилиб, жамоатчиликдан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган асоссиз хабарларга эмас, расмий манбаларга таяниш сўралди.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"