Ўзбекистон

Андижонда 38,3 млрд сўмлик кешбэк талон-торож қилинди

94 мингдан ортиқ фуқаро ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахслар номидан кешбэк маблағлари расмийлаштирилган.

Андижонда 38,3 млрд сўмлик кешбэк талон-торож қилинди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Андижон вилоятида 38,3 миллиард сўмлик бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

 

Терговга қадар текширувда маълум бўлишича, фуқаро Й.Қ. ва бошқа шахслар ўзаро тил бириктириб, 5 та МЧЖ номидан бошқа корхоналар томонидан гўёки 2,2 триллион сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган.

 

Шунингдек, савдодан тушган маблағлар назорат-касса машиналари орқали расмийлаштирилгандек кўрсатилиб, харид чеклари шакллантирилган. Ушбу чекларнинг маълумотлари асосида 94 минг 921 нафар фуқаро ҳамда ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахслар номидан Солиқ Мобиле иловаси орқали кешбэк маблағлари расмийлаштирилган.

 

Натижада 38,3 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб туғилишлар сони 1,2 миллиондан ошиши мумкин

2050 йилга келиб мамлакатда бир йил давомида дунёга келадиган болалар сони 2025 йилга нисбатан 40 фоиздан кўпроққа ошиши прогноз қилинган.

custom img

Ҳаракатланаётган икки автомобиль устига дарахт қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

custom img

Андижондаги “Ғамхўрлик” марказида болаларга зўравонлик қилингани аниқланди

Ўрганиш якунларига кўра, 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшира ишдан бўшатилди.

custom img

Ўзбекистонда 1,4 млн тонна маиший чиқинди олиб чиқилиб, утилизация қилинди

“Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида ҳудудлардан кунига 30–40 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.

custom img

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Масжид имоми хабар бергач, дипломатлар вояга етмаган болани консулхонага олиб келиб, унинг яқин қариндошлари билан боғланган.

custom img

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни Билимлар куни билан табриклади

Давлат раҳбари янги ўқув йили таълим тизимида янги маърифий юксалиш йили бўлишига умид билдирди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Ташриф доирасида ШҲТ саммити, “ШҲТ плюс” учрашуви ва қатор икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"