Ўзбекистон

Бектемирда гиёҳванд моддаларни “закладка” усулида тарқатган шахслар ушланди

Қўлга олинган уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бектемирда гиёҳванд моддаларни “закладка” усулида тарқатган шахслар ушланди

 

Ички ишлар вазирлиги томонидан 1–31 июль кунлари ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, “Ийк ота” маҳалласида хизмат олиб бораётган патруль-пост хизмати ходимлари шубҳали ҳаракатланган икки нафар шахсни холислар иштирокида кўздан кечирган. Натижада уларнинг ёнидан 43 дона алоҳида қадоқланган гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Шунингдек, Бектемир тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда шубҳали шахс кўздан кечирилганда, ундан 15 дона қадоқланган гиёҳвандлик моддаси топилиб, процессуал тартибда мусодара қилинган.

 

Ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари республика бўйлаб давом этаётганини маълум қилди.

custom img

Тошкентда канализация суви Салор каналига оқизилган

Канал сувидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, лаборатория таҳлилига юборилган.

custom img

Адабиёт музейи ёпилмайди, янги бинога кўчирилади — Фанлар академияси

Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи фаолияти юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдириб, музей янги бино фойдаланишга топширилгач ўз ишини давом эттиришини маълум қилди.

custom img

Андижонда 38,3 млрд сўмлик кешбэк талон-торож қилинди

94 мингдан ортиқ фуқаро ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахслар номидан кешбэк маблағлари расмийлаштирилган.

custom img

Республика бўйлаб 6 та ҳудудда гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Тезкор тадбирларида 1,5 килограммдан ортиқ марихуана, героин ҳамда 900 дан ортиқ каннабис ўсимлиги аниқланиб, мусодара қилинди.

custom img

Шайхонтоҳур туманидаги икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида дўконнинг иккинчи қаватидаги ички қисми зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

custom img

Сирдарё ирмоқларидаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди

Олимлар ифлосланишнинг асосий манбаи сифатида тўқимачилик саноатидан чиқаётган микротолалар ва оқова сувларни тозалаш тизимларининг етарли самарадорликка эга эмаслигини кўрсатмоқда.

custom img

Тошкентда йўловчи багажидан 7 кгдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди

Мазкур модда қуруқ сут қадоқларига яширилган бўлиб, қўшни давлат фуқароси юкни 1000 АҚШ доллари эвазига етказиб беришга рози бўлган.

custom img

Ўзбекистонда 2,5 минг номдаги рецептли дорилар нархи пасайтирилди

Рецепт асосида сотиладиган дори воситаларининг чекланган нархлари pharm.gov.uz сайтида эълон қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"