Жаҳон

Қирғизистонда аёлларни ўлдирганлик учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

Қонун лойиҳаси аёллар ҳаётини ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

Қирғизистонда аёлларни ўлдирганлик учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

 

Қирғизистон парламенти депутати Бурул Аманова мамлакат Жиноят кодексига «фемитсид» тушунчасини киритиш ҳамда ушбу турдаги жиноятлар учун энг оғир жазони белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

 

Лойиҳага кўра, фемитсид аёлнинг жинсига нисбатан нафрат ёки камситиш асосида, зўрлаш билан боғлиқ ҳолда, ҳомиладор аёлни қасддан ўлдириш ёки аёлни ўз жонига қасд қилишга мажбур этиш оқибатида содир этилган ўлим ҳолатларини қамраб олади.

 

Қонун лойиҳасида бундай жиноятларни содир этган шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш, мол-мулкини мусодара қилиш ҳамда уларга нисбатан амнистия қўлламаслик таклиф этилган.

 

Бурул Аманованинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси феминизм ёки феминистик ҳаракатни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ эмас. Унинг асосий мақсади аёллар ҳаётини ҳуқуқий жиҳатдан янада кучлироқ ҳимоя қилиш ва аёлларга нисбатан содир этилган қотилликларни алоҳида жиноят тури сифатида белгилашдан иборат.

 

Қонун лойиҳасига илова қилинган изоҳда Қирғизистон Бош прокуратураси маълумотларига таянилиб, мамлакатда аёлларга қарши содир этилаётган жиноятлар сони йилдан йилга ортиб бораётгани қайд этилган.

 

Шунингдек, Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик (WPS) индекси натижаларига кўра, Қирғизистон 2021 ва 2023 йилларда Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли мамлакат сифатида баҳоланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.