Жаҳон

Қирғиз–Ўзбек чегарадаги пунктларда 27 нафар ходим қўлга олинди

Қўлга олинганлар коррупцияга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Қирғиз–Ўзбек чегарадаги пунктларда 27 нафар ходим қўлга олинди

 

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарадош «Қадамжай-Автодорожний» ва «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктларида махсус операция ўтказилиб, 27 нафар чегара, божхона ва ветеринария хизмати ходими қўлга олинди.

 

24.kg нашри манбаларига кўра, операция 5 июль куни кечқурун Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) ходимлари ҳамда «Альфа» махсус бўлинмаси иштирокида ўтказилган. Қўлга олинганлар коррупцияга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

 

Хабарда айтилишича, махсус операция вақтида назорат пунктларидан биридаги чегара ходими тўрт марта, яна бир ҳарбий хизматчи эса бир марта огоҳлантирувчи ўқ узган. Ҳолат юзасидан қурол қўлланишининг қонунийлиги ўрганилмоқда.

 

Манбалар маълумотига кўра, тинтув давомида айрим хизмат автомобилларидан нақд пул маблағлари топилган. Шунингдек, «Чечме-Автодорожний» назорат пунктининг икки ходими ноқонуний пул олаётгани видеокузатув камералари орқали қайд этилгани айтилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, «Чечме-Автодорожний» пунктидан 11 нафар, «Қадамжай-Автодорожний» пунктидан эса 16 нафар ходим ГКНБнинг Боткен вилояти бошқармасига олиб кетилган. Бундан ташқари, икки дона АК-74 автомати, иккита ўқдон ва 60 дона ўқ-дори мусодара қилинган.

 

Тергов ҳаракатлари сабаб назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти вақтинча тўхтатилган. Натижада чегарада тахминан 3 минг нафар фуқаро ва 400 та транспорт воситаси навбатда қолган. Кейинчалик «Қадамжай-Автодорожний» назорат пунктида ҳаракат қайта тикланган.

 

Ҳозирча Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси мазкур махсус операция юзасидан расмий баёнот бермаган.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"