Жаҳон

“Махсус ҳарбий операция” ҳақиқий урушга айланди — Песков

Кремль матбуот котибининг таъкидлашича, Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдами можаронинг уруш тусини олишига сабаб бўлган.

“Махсус ҳарбий операция” ҳақиқий урушга айланди — Песков

 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси” эндиликда “ҳақиқий уруш” тусини олганини маълум қилди. Унинг фикрича, бунга Ғарб давлатларининг Украинани қўллаб-қувватлаши сабаб бўлган.

 

Песков бу ҳақда ВГТРК журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида сўзлаган.

 

“Уруш кетяпти, бу ҳақиқий уруш. Ҳаммаси махсус ҳарбий операция сифатида бошланган эди. Аммо Берлин, Париж, Гаага, Осло ва, афсуски, Вашингтон Киевни қўллаб-қувватлагани сабаб бу урушга айланди”, — дея таъкидлаган у.

 

Кремль вакилининг таъкидлашича, Ғарб давлатлари Украинага разведка маълумотлари, сунъий йўлдош тизимлари ва хорижий қуролларни нишонга йўналтириш орқали ёрдам бермоқда.

 

Песков, шунингдек, Россия қўшинлари фронтда “тизимли равишда олдинга силжиётгани” ва бунинг натижалари кўринаётганини иддао қилган. У Костянтиновка устидан назорат ўрнатилгани ҳақидаги Россия баёнотини такрорлаган. Бироқ Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ бу даъволарни рад этган, мустақил мониторинг лойиҳалари ҳам мазкур маълумотни тасдиқламаган.

 

Кремль матбуот котиби Украина дронлари Россия ҳудудидаги энергетика ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига зарба бераётганини айтиб, бундай ҳужумларни “террористик ҳаракатлар” деб баҳолаган.

 

Россия 2022 йилда Украинага кенг кўламли бостириб кирганидан буён расмийлар можаро учун “махсус ҳарбий операция” атамасидан фойдаланиб келмоқда. Шу билан бирга, Россияда урушни очиқчасига «уруш» деб атаган айрим шахслар, жумладан собиқ Москва депутати Алексей Горинов, армия ҳақида “сохта маълумот тарқатиш” моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.