Жаҳон

Россия Киевга навбатдаги йирик ҳаво ҳужумини уюштирди: 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Украина маълумотига кўра, Россия тунги ҳужумда 68 та ракета ва 351 та дрондан фойдаланган.

Россия Киевга навбатдаги йирик ҳаво ҳужумини уюштирди: 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

 

Россия Киев ва унинг атрофидаги ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ҳужуми уюштирди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 11 киши ҳалок бўлган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган. Бу ҳақда пойтахт мери Виталий Кличко маълум қилди.

 

Украина расмийларига кўра, 6 июлга ўтар кечаси Россия қуролли кучлари Киев шаҳри ҳамда Киев вилоятига ракета ва дронлар ёрдамида оммавий зарба берган. Бу сўнгги кунларда Украина пойтахтига уюштирилган иккинчи йирик ҳаво ҳужуми бўлди.

 

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, пойтахтнинг ўзида 10 киши ҳалок бўлган, 46 киши, жумладан беш нафар бола жароҳат олган. Қутқарув хизматлари шаҳарнинг 20 дан ортиқ манзилида вайроналарни тозалаш ишларини давом эттирмоқда.

 

Энг оғир вазият Дарнитский ва Подолский туманларида кузатилган. Ҳужум оқибатида 15 та турар жой биноси шикастланган ёки вайрон бўлган. Подолский туманидаги тўққиз қаватли турар жой биносининг бир қисми қулаб тушган бўлиб, вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкин.

 

Киев вилоятида эса бир киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. Жабрланганлар орасида тўққиз ойлик чақалоқ ҳам бор. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини билдирмоқда.

 

Одесса вилоятида ҳам Россия ҳужуми оқибатида гараж ва хусусий уй зарар кўрган. Бир киши жароҳат олгани маълум қилинган.

 

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар Украина ҳарбий-саноат мажмуалари, ёқилғи-энергетика объектлари ва ҳарбий аэродром инфратузилмаларига қаратилганини маълум қилган.

 

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари эса бир кеча давомида учирилган 68 та ракетадан 38 таси ҳамда 351 та дрондан 326 таси уриб туширилгани ёки радиоэлектрон кураш воситалари орқали зарарсизлантирилганини билдирган. Ушбу маълумотлар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.