Жаҳон

Теҳрондаги бош масжидга қасос рамзи бўлган қизил байроқ кўтарилди

Қизил байроқ Эронда тарихан қасос олинмаган қон рамзи сифатида талқин қилинади.

Теҳрондаги бош масжидга қасос рамзи бўлган қизил байроқ кўтарилди

 

Эрон пойтахти Теҳрондаги Имом Хомейний Мосаллоҳ диний мажмуаси гумбази устига қасос рамзи сифатида талқин қилинадиган қизил байроқ кўтарилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги мухбири хабар берди.

 

Мазкур мажмуада сўнгги уч кун давомида Эроннинг марҳум Олий раҳбари Али Хоманаий билан видолашув маросимлари ўтказилди. Расмий маълумотларга кўра, маросимда унинг тобути олдига ҳурмат бажо келтириш учун бир неча миллион киши ташриф буюрган.

 

Видолашув тадбирлари Теҳроннинг турли ҳудудларида ҳам давом этди. Минглаб фуқаролар қўлларида давлат байроқлари ва марҳум раҳбар портретлари билан кўчаларга чиқиб, мамлакат раҳбариятини қўллаб-қувватлашларини билдирди.

 

Расмийлар яқин кунларда Али Хоманаийнинг жасади шаҳар бўйлаб олиб ўтиладиган оммавий дафн маросими ўтказилишини маълум қилган. Унга 15–20 миллион киши ташриф буюриши кутилмоқда.

 

Қизил байроқ Эрон шиа анъаналарида тарихан қасос олинмаган қон рамзи сифатида талқин қилинади. Бироқ унинг кўтарилиши ҳар доим ҳам муайян ҳарбий ҳаракат бошланишини англатмайди; у рамзий ва диний маънога ҳам эга.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.