Ўзбекистон

Ўзбекистонда 220 минг хонадоннинг газ таъминоти яхшиланади

711,9 километр газ тармоғи ва 400 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади ҳамда реконструкция қилинади.

Ўзбекистонда 220 минг хонадоннинг газ таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғида 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ахборот билан танишди.

 

Тақдимотда аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Унда табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш, магистраль ва ҳудудий газ тармоқларини таъмирлаш, ёқилғи захираларини шакллантириш ҳамда авария-тиклаш бригадаларининг шайлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Маълум қилинишича, куз-қиш мавсумигача магистраль газ қувурларининг 53,7 километр нуқсонли қисми алмаштирилади, компрессор станцияларидаги 77 та газ ҳайдаш агрегати мукаммал таъмирланади.

 

Шунингдек, 881 та маҳалладаги 220 минг хонадонда газ таъминотини яхшилаш мақсадида уч босқичли газ тақсимлаш тизими икки босқичли тизимга ўтказилади. 711,9 километр газ тармоғи ҳамда 400 та газ тақсимлаш пункти реконструкция ва мукаммал таъмирдан чиқарилади.

 

Куз-қиш мавсумида аҳолига 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. Жумладан, бориш қийин бўлган 229 та қишлоқдаги 104,7 минг истеъмолчига 8,2 минг тонна суюлтирилган газ етказилиши белгиланган.

 

Қиш мавсуми учун ёқилғи захиралари ҳам шакллантирилмоқда. Режаларга кўра, декабрь–январь ойлари учун 120 минг тонна автобензин захираси яратилади, иссиқлик электр станцияларига эса мавсум давомида 4 миллион 161 минг тонна кўмир етказиб берилади.

 

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги корхоналарда 90 та технологик қурилмада таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ишлаб чиқариш қувватларининг узлуксиз ишлаши ва энергия ресурсларини барқарор етказиб беришни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

 

Президент тайёргарлик ишлари нефть-газ тармоғи билан чекланмай, энергетика ва коммунал соҳалар билан узвий боғлиқ ҳолда олиб борилиши зарурлигини таъкидлади. Шу муносабат билан республика ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш, белгиланган чора-тадбирлар ижросини қатъий назорат қилиш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарликни ўз вақтида якунлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.