Ўзбекистон

I Халқаро ислом цивилизацияси форумида Президент мурожаати ўқиб эшиттирилди

Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Президент мурожаатида илм-маърифат, бағрикенглик ва халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди.

I Халқаро ислом цивилизацияси форумида Президент мурожаати ўқиб эшиттирилди

 

Тошкент шаҳрида “I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади.

 

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаати Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан ўқиб эшиттирилди.

 

Форумда сўзга чиққан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Президент мурожаатининг мазмун-моҳиятига тўхталар экан, унда илгари сурилган ташаббуслар Марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.

 

Унинг қайд этишича, давлат раҳбари мурожаатида Қуръони каримдаги «Иқро!» («Ўқи!») оятининг бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганига алоҳида урғу берилган. Мазкур даъват илм-фан, маърифат, тинчлик ва тараққиёт йўлида хизмат қилаётган барча инсонлар учун йўлчи юлдуз бўлиб қолаётгани таъкидланган.

 

Шунингдек, мурожаатда айнан шу муборак калом Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бош пештоқига битилгани, у марказнинг асосий мақсади — ислом цивилизациясининг бебаҳо меросини асраб-авайлаш, чуқур ўрганиш ва шу асосда дунё халқлари ўртасида дўстлик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашдек улуғ вазифани ифодалаши қайд этилган.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказини халқимизнинг тарихий хотираси, буюк аждодлар меросига бўлган чуқур ҳурмат рамзи ва айни пайтда Янги Ўзбекистоннинг келажакка қаратилган шиддатли интилишининг ёрқин тимсоли сифатида баҳолади.

 

Бундан ташқари, давлат раҳбари Марказ очиқ интеллектуал майдон бўлиб, дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар, тадқиқотчилар, диний арбоблар ва мутахассисларни бирлаштириш, фундаментал илмий тадқиқотлар олиб бориш, қўшма лойиҳалар ва таълим дастурларини амалга ошириш учун муҳим платформага айланганини таъкидлади.

 

Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзларига кўра, Президентнинг Ислом цивилизацияси маркази қисқа вақт ичида ўтмиш билан келажакни, Шарқ билан Ғарбни, қадимий анъаналар билан замонавий илм-фан ютуқларини боғловчи интеллектуал кўприкка айлангани ҳақидаги эътирофи марказ жамоаси зиммасига янада катта масъулият юклайди.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"