Ўзбекистон

Навоийда ноқонуний олтин қазиётган 3 фуқаро тупроқ остида қолиб кетди

Ҳодиса Хатирчи туманидаги тоғ ҳудудида ноқонуний қазилган чуқурликда содир бўлган.

Навоийда ноқонуний олтин қазиётган 3 фуқаро тупроқ остида қолиб кетди

 

Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиш мақсадида қазилган чуқурликда тупроқ остида қолиб кетган уч нафар фуқаро қутқариб олинди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса 7 июль куни соат 04:22 атрофида Хатирчи тумани «Ангидон» маҳалласи, Қуврай қишлоғи тоғ ҳудудида содир бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт нафар фуқаро ноқонуний равишда олтин қазиб олиш мақсадида кон ҳудудига борган. Уларнинг уч нафари ноқонуний қазилган чуқурликка тушиб кетиб, тупроқ остида қолган.

 

Ҳодиса вақтида ташқарида қолган тўртинчи фуқаро зудлик билан атрофдагилар ҳамда Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.

 

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келгунига қадар маҳаллий аҳоли ва ҳодиса ҳақида хабар берган фуқаро чуқурликдан бир нафар жабрланувчини чиқаришга муваффақ бўлган.

 

Шундан сўнг ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига тезкор етиб келиб, тупроқ остида қолган яна икки нафар фуқарони қутқариб олган.

 

Қутқарилган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаниш учун тегишли тиббиёт муассасасига юборилган.

 

Ҳодиса юзасидан ваколатли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Навоийда ноқонуний олтин қазиётган 3 фуқаро тупроқ остида қолиб кетди | Zamon.uz