Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси I Халқаро форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

Давлат раҳбари форумни ислом цивилизацияси меросини чуқур ўрганиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси I Халқаро форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

 

Шавкат Мирзиёев мамлакатда илк бор ўтказилаётган Ислом цивилизацияси I Халқаро форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади.

 

Давлат раҳбари форумнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётгани чуқур тарихий ва рамзий маънога эга эканини таъкидлаб, ушбу нуфузли анжуман жаҳон ҳамжамиятининг ислом цивилизацияси, унинг бой илмий, маънавий ва маданий меросига бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганининг ёрқин ифодаси эканини қайд этди.

 

Президент бугунги кунда дунё мураккаб синовларга дуч келаётганини, можаролар, экстремизм, исломофобия ва ўзаро ишончсизлик кучаяётган бир пайтда илм-фан, таълим, маданият ҳамда юксак ахлоқий қадриятлар тинчлик ва барқарор тараққиётнинг энг муҳим омили бўлиб қолаётганини таъкидлади.

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон томонидан 2017 йилда БМТ минбаридан илгари сурилган “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси бугун ҳам долзарблигини сақлаб қолаётганини билдириб, айнан илм ва маърифат инсониятни таҳдидлардан асрашнинг энг самарали йўли эканини қайд этди.

 

Мурожаатда Марказий Осиё жаҳон илм-фани ва маърифатининг йирик марказларидан бири бўлгани, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний каби буюк алломаларнинг бебаҳо мероси бугунги кунда ҳам бутун инсоният учун улкан аҳамият касб этаётгани алоҳида эътироф этилди.

 

Давлат раҳбари Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс пойдеворини илм-фан, инновациялар, замонавий таълим, маънавий-интеллектуал юксалиш ҳамда бой тарихий меросга таяниб барпо этаётганини таъкидлади.

 

Шунингдек, мамлакатда ислом цивилизацияси меросини асраш, тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани, Имом Бухорий мемориал мажмуаси ва бошқа тарихий қадамжоларни тиклаш ҳамда ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

 

Президент Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда Шарқ ва Ғарбни, тарих ва замонавий илм-фанни боғловчи муҳим интеллектуал майдонга айланаётганини таъкидлаб, форумни илмий марказлар, университетлар, музейлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги глобал ҳамкорликнинг янги босқичи сифатида баҳолади.

 

Мурожаат якунида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, фундаментал илмий тадқиқотлар, қўшма лойиҳалар ва халқаро гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириб, илм ва маърифатни тинчлик, барқарор тараққиёт ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликнинг энг буюк бирлаштирувчи кучи сифатида эътироф этди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.