Ўзбекистон

Сирдарё ИЭС мутахассиси Хитойдаги халқаро танловда 2-ўринни эгаллади

Хитойда Осиё давлатлари ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо мамлакатлари энергетика соҳаси мутахассислари ўртасида касбий маҳорат танлови бўлиб ўтди.

Сирдарё ИЭС мутахассиси Хитойдаги халқаро танловда 2-ўринни эгаллади

2026 йил 30 июнь – 4 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳрида Осиё мамлакатлари ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар энергетика соҳаси мутахассислари ўртасида халқаро касбий маҳорат танлови бўлиб ўтди.

 

 

Мазкур нуфузли мусобақада “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Сирдарё ИЭС филиали электр цехи бошлиғи ўринбосари Ғофур Холназаров муваффақиятли иштирок этиб, 24 нафар иштирокчи орасида фахрли 2-ўринни эгаллади.

 

Ғофур Холназаров “110 кВ юқори кучланишли кабель линияларида синов ишлари ва кабель муфталарини монтаж қилиш” йўналишида ўз билим ва амалий кўникмаларини намойиш этди. 

 

 

Танлов давомида иштирокчиларнинг кабель линияларидаги носозликларни аниқлаш, кабель параметрларини белгилаш ҳамда юқори кучланишли кабель муфталарини монтаж қилиш бўйича амалий маҳорати, шунингдек, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этиш даражаси баҳоланди.

 

 

Мусобақа Осиё давлатлари мутахассислари ўртасида илғор тажриба алмашиш, замонавий технологияларни ўзлаштириш ва энергетика соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

 

 

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Хитой Халқ Республикаси вакилига насиб этган бўлса, 2-ўринни Ўзбекистон вакили – Сирдарё ИЭС мутахассиси Ғофур Холназаров қўлга киритди.

 

“Халқаро танловда эришган натижам мамлакатимиз энергетика соҳаси мутахассисларининг касбий салоҳияти юксак эканини яна бир бор тасдиқлади. Бу тажриба келгусида электр тармоқларининг ишончлилигини ошириш ва илғор амалиётларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади”, – дейди Ғофур Холназаров.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.