Ўзбекистон

БМТ Ўзбекистонни сув соҳасидаги энг илғор уч давлат қаторига киритди

БМТ форумида Ўзбекистоннинг сув ресурсларини бошқариш ва ичимлик суви таъминоти бўйича амалга ошираётган ислоҳотлари халқаро ҳамжамиятга тақдим этилди.

БМТ Ўзбекистонни сув соҳасидаги энг илғор уч давлат қаторига киритди

 

Айни кунларда Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича юқори даражадаги сиёсий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистоннинг сув ресурсларини бошқариш ва ичимлик суви таъминоти соҳасида сўнгги йилларда эришган натижалари халқаро ҳамжамиятга тақдим этилди.

 

Форум доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Тимур Бутунбаев мамлакатда Барқарор ривожланишнинг 6-мақсади — “Тоза сув ва санитария” йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда уларнинг амалий натижалари юзасидан маъруза қилди.

 

Маълум қилинишича, UN-Water баҳолашига кўра, 2026 йилда Ўзбекистон мазкур йўналишда сезиларли тараққиётга эришган дунёдаги учта давлатдан бири сифатида эътироф этилди. Ушбу рўйхатдан, шунингдек, Хитой ва Сан-Томе ва Принципи ҳам ўрин олди.

 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатда сув хўжалигини модернизация қилиш, соҳани рақамлаштириш, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда сув ресурсларини самарали ва барқарор бошқариш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

 

Натижада Ўзбекистонда сув стресси кўрсаткичи 2017 йилдаги 169 фоиздан 2022 йилда 122 фоизгача камайиб, 47 фоиз бандга пасайди.

 

Форум иштирокчиларига, шунингдек, Ўзбекистоннинг сув соҳасидаги институционал ва ҳуқуқий ислоҳотлари, минтақавий сув дипломатияси ҳамда трансчегаравий сув ресурсларини самарали бошқаришга қаратилган ташаббуслари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

 

Мазкур эътироф Ўзбекистонда сув хавфсизлигини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни барқарор бошқариш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро миқёсда ҳам юқори баҳоланаётганининг навбатдаги тасдиғи бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.