Ўзбекистон

Бухорода университетга тегишли 5 та машина хатланди

Маълум бўлишича, МИБ орқали ишга тикланган ходимга маъмурият маош тўлашни хоҳламаган.

Бухорода университетга тегишли 5 та машина хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг ижро варақаларига кўра, ундирувчи Д.К.ни ишга тиклаш, 139.423.357 сўм иш ҳақи ва 6.000.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

 

Ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилган.Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим ижро ҳужжатида белгиланган тартибда Бухоро шаҳридаги таниқли университетга тьютор вазифасига ишга тикланган.Бироқ, собиқ ходим фойдасига иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижроси пайсалга солинган.Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, университет ҳисоб рақамига банд солиниб, мол-мулкларга ва автотранспорт воситаларига тақиқ ўрнатилган.

 

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситаларига қидирув эълон қилиниб, университетга тегишли 5 та автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Шундан кейингина қарздор университет суд қарорини бажаришга мажбур бўлиб, ижро ҳужжатида белгиланган иш ҳақи ва маънавий зарар пулларни тўлиқ тўлаб берган ва ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорода университетга тегишли 5 та машина хатланди | Zamon.uz