Жаҳон

Бурсада 25 мамлакат спортчиларини жамлайдиган халқаро тоғь ультрамарафони ўтказилади

Туркиянинг Бурса шаҳри 17–19 июль кунлари 25 мамлакатдан қарийб 3 минг спортчи иштирок этадиган 9-Uludağ Premium Ultra Trail мусобақасига мезбонлик қилади.

Бурсада 25 мамлакат спортчиларини жамлайдиган халқаро тоғь ультрамарафони ўтказилади

 

Туркиянинг тарихий ва сайёҳлик марказларидан бири бўлган Бурса шаҳри 17–19 июль кунлари 9-Uludağ Premium Ultra Trail халқаро тоғь ультрамарафонига мезбонлик қилади. Улудоғ тоғи бағрида ташкил этиладиган мусобақада дунёнинг 25 мамлакатидан қарийб 3 минг нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этиши кутилмоқда.

 

«Истанбулдан атиги икки соат, Бурса марказидан эса 30 дақиқалик масофада жойлашган мусобақа бу йил “Улудоғда югуриш орзуси!” шиори остида ўтказилади. Мусобақада Туркия билан бир қаторда Германия, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Франция, Польша, Швеция, Эрон, Грузия, Швейцария, Бельгия, Нидерландия, Руминия, Норвегия ва бошқа давлатлардан спортчилар қатнашади.

 

       

 

Марафон йўналишлари Бурсанинг энг машҳур табиий ва тарихий масканлари орқали ўтади. Иштирокчилар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Жумалиқизиқ қишлоғи, Саитабат шаршараси, Зейнилер қишлоғи, Музлик кўллари ҳамда 2 543 метр баландликдаги Улудоғ чўққисини ўз ичига олган мураккаб тоғ йўлакларида куч синашади.

 

         

 

Мусобақа турли тайёргарлик даражасидаги иштирокчилар учун бешта масофада ташкил этилади:

  • UPUT 70K — 70 км, 3 600 метр баландликка кўтарилиш;

  • UPM 42K — 42 км, 2 353 метр баландликка кўтарилиш;

  • UPE 30K — 30 км, 1 510 метр баландликка кўтарилиш;

  • UP16K — 16 км, 500 метр баландликка кўтарилиш;

  • UP6K — 6 км, 210 метр баландликка кўтарилиш.

 

Бу йил янгиланган 70 километрлик йўналиш илк бор спортчиларни Улудоғ чўққисига олиб чиқади. 42 километрлик марафон иштирокчилари эса тоғнинг кичик чўққиси ҳудудида баҳс олиб боради. Мусобақа доирасида болалар югуриши ҳам ташкил этилиб, тадбирга байрамона муҳит бағишлайди.

 

       

 

Бурса нафақат спорт, балки тарих, табиат ва гастрономия уйғунлашган маскан сифатида ҳам машҳур. Шаҳардаги Улу жоме масжиди, Яшил масжид ва мақбараси, Кўза Хон карвонсаройи, тарихий бозорлар, Отатурк уй-музейи ҳамда қадимий Жумалиқизиқ қишлоғи сайёҳларнинг асосий диққат марказларидан ҳисобланади.

 

       

 

Улудоғ миллий боғи биологик хилма-хиллиги билан ҳам ажралиб туради. Ҳудудда 791 турдаги ўсимлик мавжуд бўлиб, уларнинг 108 таси эндемик ҳисобланади. Шунингдек, йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимликлар ва ноёб капалак турлари ҳам айнан шу ҳудудда учрайди.

 

       

 

Бурса Искандар кабоби, каштан ширинлиги, таҳинли пиде, Гемлик зайтуни ҳамда ипак маҳсулотлари билан ҳам дунёга машҳур гастрономик ва маданий марказ саналади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Бурсада 25 мамлакат спортчиларини жамлайдиган халқаро тоғь ультрамарафони ўтказилади | Zamon.uz