Фарғонада МИБ орқали 14 кишининг иш ҳақи ундириб берилди
Маълум бўлишича, корхона ходимлардан 350 млн қарздор бўлган.

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхонадан 14 нафар ишчи ходим фойдасига жами 350 миллион сўм иш ҳақи ундириш белгиланган эди.
Суд ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлимига келиб тушгач, қарздорга қонунчиликда белгиланган ихтиёрий муддат берилган. Аммо белгиланган муддатда суд қарори ижро этилмагани сабабли давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари бошланган.
Олиб борилган қатъий чоралар натижасида 2026 йилнинг июнь–июль ойларида қарздордан 350 миллион сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилиб, 14 нафар ишчининг қонуний ҳуқуқи тикланди. Ижро ҳужжатлари амалда тўлиқ тамомланган.







