Ўзбекистон

I Халқаро ислом цивилизацияси форуми якунида Декларация қабул қилинди

Форум иштирокчилари Жаҳон ислом цивилизацияси альянсини тузиш ҳамда ислом меросининг ягона халқаро рақамли реестрини яратишни таклиф қилди.

I Халқаро ислом цивилизацияси форуми якунида Декларация қабул қилинди

 

Тошкент шаҳрида ўтказилган “I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” якунида форум иштирокчилари Декларацияни қабул қилди.

 

Ҳужжатда ислом цивилизациясининг бой илмий ва маданий меросини асраш, чуқур ўрганиш ҳамда уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган қатор муҳим глобал ташаббуслар илгари сурилди.

 

Хусусан, Декларацияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида халқаро ташкилотлар, академик ва илмий муассасалар, музейлар, кутубхоналар, архивлар, қўлёзмалар марказлари, тадқиқот институтлари ҳамда бошқа манфаатдор тузилмаларни бирлаштирувчи Жаҳон ислом цивилизацияси альянсини ташкил этиш таклиф қилинди.

 

Шунингдек, ислом цивилизацияси меросига оид тарихий манбаларни ягона платформада жамлайдиган Ислом цивилизацияси меросининг жаҳон рақамли реестрини яратиш, “Ислом цивилизацияси — бутун инсоният мероси” халқаро дастурини амалга ошириш, Халқаро ислом цивилизацияси мукофотини таъсис этиш, Жаҳон рақамли кутубхонасини шакллантириш ҳамда Ислом цивилизацияси бўйича халқаро ёшлар форумини мунтазам ўтказиш ташаббуслари илгари сурилди.

 

Қайд этилишича, мазкур ташаббуслар ислом цивилизациясининг инсонпарварлик, маърифат ва бағрикенгликка асосланган бебаҳо меросини асраш, илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ва кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилади.

 

Таъкидланишича, Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши ҳамда I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг ўтказилиши ислом цивилизацияси меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш йўналишидаги халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган муҳим қадам бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.