Ўзбекистон

“Қўқон ҳолваси” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Рўйхатдан ўтказиш ҳолванинг ўзига хослиги ва сифатини сақлаш ҳамда миллий бренд сифатида ривожлантиришга хизмат қилади.

“Қўқон ҳолваси” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

 

Фарғона вилоятининг миллий ширинликларидан бири бўлган “Қўқон ҳолваси” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, тарихий манбаларга кўра, Қўқон шаҳри қадимдан ҳунармандчилик ва миллий қандолатчилик ривожланган масканлардан бири бўлиб, айнан шу ҳудудда тайёрланадиган Қўқон ҳолваси ўзининг анъанавий рецепти, тайёрлаш технологияси, таъми ва сифати билан нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам эътироф этилган.

 

Маҳсулотнинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши унинг номи ҳамда анъанавий тайёрлаш усулининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди. Шунингдек, бу маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари ва сифат стандартларини сақлаш, қалбакилаштиришнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчилар ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу рўйхатдан ўтказиш Фарғона вилоятининг гастрономик меросини асраш, ҳудуднинг миллий брендини ривожлантириш ва уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишда муҳим қадам ҳисобланади.

 

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублиги ҳамда унинг сифати, обрўси ва ўзига хос хусусиятлари айнан ўша ҳудуднинг табиий-иқлимий ва ижтимоий-маданий омиллари билан чамбарчас боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объекти саналади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Қўқон ҳолваси” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди | Zamon.uz