Ўзбекистон

Самарқандда транспорт соҳасига бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси ўтказилади

Тадбир 15–16 июль кунлари Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида бўлиб ўтади.

Самарқандда транспорт соҳасига бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 15–16 июль кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси бўлиб ўтади.

 

Кўргазма Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда транспорт соҳасидаги йирик давлат буюртмачилари ва тармоқ корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

 

"Миллий саноат занжири" кўргазмалари йирик давлат ва корпоратив буюртмачиларнинг эҳтиёжлари асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамда янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини шакллантиришга хизмат қилувчи доимий платформа ҳисобланади.

 

Мазкур платформанинг амалий натижалари жорий йил май ойида Оҳангаронда ўтказилган Тоғ-конь ва металлургия соҳасига бағишланган илк кўргазмада ҳам ўз аксини топди. Якунига кўра 2,7 триллион сўмлик қўшимча келишув ва шартномаларга эришилди, қарийб 1 миллиард долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича истиқболли лойиҳалар шакллантирилди.

 

Навбатдаги кўргазмада транспорт соҳасидаги йирик давлат буюртмачиларининг амалдаги ва истиқболдаги харид эҳтиёжлари тақдим этилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса ўз маҳсулотлари, бутловчи қисмлари, технологик ечимлари ҳамда импорт ўрнини босувчи ишланмаларини намойиш этиш имконига эга бўлади.

 

Тадбир доирасида давлат харидлари, маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси, логистика ва инвестициялар йўналишларида амалий учрашувлар, шунингдек, B2B ва B2G форматидаги мулоқотлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Кўргазмада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланган. Тадбир 15–16 июль кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида бўлиб ўтади.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"