Ўзбекистон

Тошкентда трансмиллий киберфирибгарлик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Икки йирик салл-марказ фош этилиб, уларда 131 нафар шахс, жумладан, 8 нафар чет эл фуқароси аниқланди.

Тошкентда трансмиллий киберфирибгарлик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

 

Республика бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан трансмиллий киберфирибгарлик билан шуғулланган йирик жиноий тармоқ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ аъзолари Канада, Буюк Британия, Германия, Норвегия, Нидерландия, Дания ва бошқа давлатлар фуқароларини юқори даромадли инвестиция ҳамда криптоактив лойиҳалари баҳонасида алдаб, уларнинг маблағларини ноқонуний ўзлаштириш билан шуғулланиб келган.

 

Аниқланишича, ушбу фаолиятга чет тилларини мукаммал биладиган ёшлар, жумладан, олий таълим муассасалари талабалари ҳам жалб этилган. Улар сохта телефон рақамлари орқали хориж фуқароларига мунтазам қўнғироқлар қилиб, ўзларини трейдер ёки инвестиция маслаҳатчиси сифатида таништириб, фишинг ҳаволалар ёрдамида фуқароларни криптоактивларга сармоя киритишга ундаган.

 

Тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳрида фаолият юритган иккита йирик салл-марказ фош этилган.

 

Яшнобод туманидаги бизнес марказларидан бирининг олтинчи қаватида жойлашган кол-марказда 97 нафар шахс аниқланган бўлиб, улардан 5 нафари чет эл фуқаролари экани маълум бўлган.

 

Шунингдек, Яккасарой туманидаги бизнес марказининг 11-қаватида жойлашган яна бир салл-марказда 34 нафар шахс фаолият олиб боргани, уларнинг 3 нафари хориж фуқаролари экани аниқланган.

 

Тергов маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ қатъий конспирация қоидалари асосида фаолият юритган. Ходимлар махсус ўқитилган, хорижлик фуқаролар билан тахаллуслар орқали мулоқот қилган. Биноларга кириш қатъий назорат остида бўлиб, махсус қўриқлаш тизими йўлга қўйилган.

 

Тезкор тадбирлар давомида кол-марказларда жиноий фаолиятда фойдаланилган:

  • 136 та компьютер;

  • 90 та монитор;

  • 73 та процессор;

  • 53 та моноблок;

  • 320 та телефон аппарати;

  • 128 та қаттиқ диск;

  • 175 та хотира қурилмаси;

  • 2 та сейф ҳамда бошқа техник воситалар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Ўзбек ва қирғиз туроператорлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Томонлар ўзаро туристлар оқимини ошириш, қўшма туристик йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Тошкент–Нурафшон йўлининг бир қисми 21 июлгача ёпилади

Чеклов янги қурилаётган кўприкдан бошланиб, Ўрта Чирчиқ туманидаги Авангард аҳоли яшаш ҳудудигача бўлган масофани қамраб олади.

custom img

"Саломатлигингиз ва табиатни асранг": Экология қўмитаси муҳим огоҳлантириш билан чиқди

Ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 48 даражагача кўтарилиши кутилаётгани сабабли қўмита фуқароларни ўз саломатлиги, дарахтлар ва ҳайвонот дунёсини асрашга чақирди.

custom img

Афғонистон вазирлиги Ўзбекистон ҳақидаги баҳсли баёнотларни рад этди — ТИВ

Аввалроқ Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирининг Ўзбекистонда Ислом фақат номигагина қолганини айтгани ҳақида хабар тарқалганди.

custom img

Фарғонада кучли зилзила бўладими?

Фарғона водийсида яқин кунларда кучли зилзила содир бўлиши ҳақидаги хабарларга ЎзР Фа ойдинлик киритди.

custom img

Энг фаол 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади

Янги ташаббуслар ҳисобига маҳаллалар буджетига тушум жорий йилда 1,6 триллион сўмга, келаси йилдан эса 2 триллион сўмга етказилади.

custom img

Маҳаллалардаги сусткашлик учун 152 нафар раҳбар ишдан олинди

Президент йиғилишида 960 та камбағал оила яшайдиган 32 та маҳаллада бирорта ҳам эҳтиёжманд фуқаро доимий иш билан таъминланмагани танқид қилинди.

custom img

Маҳалла раисларига ерларни аукционга чиқариш ваколати берилади

Президент қарорига кўра, маҳалла раислари хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншоотлари қуриш учун ерларни аукционга чиқариш ваколатига эга бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"