Ўзбекистон

Тошкентдаги ЙТҲ: иккига бўлиниб кетган Lacetti'да икки киши ҳалок бўлди

Вояга етмаган ҳайдовчи бошқарган Kia K5 билан тўқнашган Lacetti иккига бўлиниб кетган эди.

Тошкентдаги ЙТҲ: иккига бўлиниб кетган Lacetti'да икки киши ҳалок бўлди

 

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна уч нафар фуқаро, жумладан, икки нафар вояга етмаган бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

 

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилишича, ҳодиса 30 июнь куни соат 05:10 атрофида Амир Темур ва Боғишамол кўчалари чорраҳасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, қайрилаётган Lacetti автомобили юқори тезликда ҳаракатланган Kia K5 билан тўқнашган. Кучли зарба оқибатида Lacetti автомобили иккига бўлиниб кетган.

 

Аниқланишича, Kia K5 автомобилини вояга етмаган шахс бошқарган. У терговга берган кўрсатмасида отасининг автомобилини рухсатсиз олиб чиққани, дўстлари билан машина ҳайдаш мақсадида йўлга чиққани ҳамда юқори тезлик сабаб чорраҳада автомобилни тўхтата олмаганини билдирган. У содир бўлган фожиадан чуқур афсусдалигини айтиб, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва ота-онасидан узр сўраган.

 

Вояга етмаган ҳайдовчининг отаси ўғлининг автомобилни унинг рухсатисиз олиб чиққанини маълум қилиб, содир этилган қилмиш учун қонун доирасида қандай жазо белгиланса, шунга тайёр эканини билдирган.

 

Мазкур ҳодиса юзасидан жамоатчилик муҳокамаси ҳам ўтказилиб, унда маҳалла фаоллари, вояга етмаганларнинг ота-оналари, улар таҳсил олаётган мактабнинг педагоглари ва ўқувчилари иштирок этган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисага ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.